Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Асака туманида яшовчи З.Маматқуловадан мурожаат келиб тушди.

Унга кўра, фуқаро "Ҳар бир оила — тадбиркор" лойиҳаси доирасида иссиқхона қуриш учун кредит сўраб туман марказида жойлашган тижорат банкларидан бирига ариза топширган. Бироқ банк ходимлари турли баҳоналар билан фуқаронинг илтимосини ортга сурган. Федерациянинг Андижон вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан мурожаат ўрганилиши натижасида З.Маматқулованинг банкдан 28 миллион сўм  кредит олишига эришилди.

Асакалик яна бир фуқаро Р.Алиев ҳам қуёнчиликни ривожлантириш учун кредит сўраб тижорат банкларидан бирига мурожаат қилган, бироқ банк ходимлари ҳар хил важлар билан кредит беришни кечиктирган. Мазкур мурожаат ҳам ўрганилиб, Р.Алиевга банкдан 23 миллион 700 минг сўм кредит олиб берилди, деб хабар беряпти федерация ахборот хизмати.