Энди мазкур қулайлик ФҲДЁ бўлимларида ҳам ишга туширилмоқда. Боиси, фуқаролик ҳолати далолатномалари масаласида ушбу органга ҳам мурожаат қилувчилар сони кам эмас. Бу эса жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини таъминлаш масъулиятини янада оширади.
ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, шу мақсадда бугунгача вилоятдаги 11 та ФҲДЁ бўлимларида инфокиосклар ўрнатилиб бўлинди. Тўйга тўёна билан деганларидек, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида яна бошқа бўлимларда ҳам ушбу ускуналар тўлиқ ўрнатилади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан фуқароларимизга яна бир қатор байрам совғалари тайёрлаб қўйилган. Хусусан, яқин орада иккита туманда Давлат хизматлари марказларининг янги, замонавий филиаллари фаолияти ҳам йўлга қўйилади.