Статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистон бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар тури ва сонини маълум қилди.

Қўмита хабарига кўра, автомобиллар тури ва сони қуйидагича кўриниш олди:

“Nexia” - 637 547 дона;

“Damas” - 429 404 дона;

“Matiz” - 288 685 дона;

“Lacetti” - 282 929 дона;

“Cobalt” - 267 948 дона.

Аввалроқ, ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони маълум қилинганди.