Ўрнатилган тўлов терминаллари бўйича, “Халқ банки” (56 минг 947та)  “Агробанк” (46 минг 134та) ва “Ипотека-банк”(43 минг 715та) олдинги ўринларни эгаллаган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, муомалага 32 та банк томонидан умумий 25 млн. 775 минг 662 та банк пластик картаси, 438 минг 410 та тўлов терминали ва 11 минг 800 та банкомат ва инфокиосклар фойдаланишга топширилган. Мазкур рақамлардан хулоса чиқарган ҳолда банкларимизнинг пластик карталар бўйича фаоллигини холис баҳолаш мумкин.