Самарқанд тумани Гаффаров кўчасида яшовчи 28 ёшли М.Ш. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилди.
У ўз аризасида Самарқанд шаҳри С.Айний маҳалласида яшовчи 42 ёшли И.Д.(аёл) уни Исроил давлатига ишлашга юборишини ваъда қилиб, 2019 йил ноябр ойидан 2021 йил январ ойига қадар бўлиб-бўлиб, жами 14.100 АҚШ долларини олгани, бироқ шу кунга қадар И.Д. уни Исроил давлатига юбормасдан, пулларини қайтариб бермай алдаб келганини ёзган.
Бундан ташқари, Самарқанд тумани Қўшмасжид МФЙда яшовчи 36 ёшли Д.У. ҳам худди шу мазмундаги ариза билан мурожаат қилган. И.Д. (аёл) уни ҳам Исроилга юборишини ваъда қилиб, 2019 йил декабрь ойидан 2020 йил январ ойига қадар бўлиб-бўлиб, жами 10.000 АҚШ долларини олган. Бироқ шу кунга қадар уни на Исроил давлатига юборган, на пулларини қайтариб берган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — деб маълум қилди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.