Воқеа Гулистон шаҳрида содир бўлган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.i.” МЧЖ раҳбари У.А. ва бошқалар фуқаролардан гўёки инвестиция кўринишида пул маблағини жалб этиб, ҳар ой ўн фоиз устама тўловлари тўлаб беришга ишонтирган. Шу мақсадда 5 нафар фуқаронинг 105,8 миллион сўми ва 17 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.