ДХХнинг маълум қилишича, Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари 2 нафар фуқарони «Умра» сафарига юборишни ваъда қилиб, 2200 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунга ўхшаш ҳолат Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ҳам кузатилган. Бу ерда фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими 2 нафар фуқарони «Умра» сафарига юбориш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 400 долларини олдиндан олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.