Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бўстон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.У. ва бошқалар фуқаро С.Т.нинг ишончига кириб, унинг Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини танишлари ёрдамида Андижон давлат университетига кўчириб бериш эвазига 1 800 АҚШ долларини ўзи фаолият олиб бораётган “N.А.” МЧЖ ишчиси М. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. фуқаро Қ.Қни Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидан Андижон давлат тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.