Қарор билан қуйидагиларга мувофиқ, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди:

  • — фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
  • — фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
  • — фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

фуқаролик жамияти вакилларини маънавий рағбатлантириш ҳамда ислоҳотларни сарҳисоб ва тарғиб қилиш.