Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйининг ҳовлисида судралиб юрувчи ҳайвон — эчкиемарни тутиб олганлиги ҳақида хабар берди.

Шунга асосан, биохилмахилликни асраш, рақамлаштириш ва кадастрни юритиш бўлими мутахаассислари айтилган манзилга боришди ва эчкиемар бошқарма биносига олиб келинди.

Судралиб юрувчи ҳайвон бўз эчкиемари бўлиб, у асосан чўл, ярим чўл ва баландлиги денгиз сатҳидан 1000 метр баланд бўлган тоғ ён бағирларида ҳам учрайди. Ҳозирда бўз эчкиемари жуда кам сонни ташкил этади.

Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биохилмахиллик бўлими ходимлари томонидан бўз эчкиемари Фориш тумани адирликларига олиб бориб, табиат қўйнига қўйиб юборилди, деб хабар бермоқда Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати.