Сьерра-Леоне футбол чемпионати иккинчи дивизионидаги икки ўйинда кутилмаган натижалар қайд этилди. “Каҳунла Рейнжерс” “Лумбеба Юнайтед”ни 95:0, “Галф” “Кокима Ливан”ни 91:1 ҳисобида енгди. Ваҳоланки, бу ўйинларнинг биринчи бўлимлари – 2:0 ва 7:1 ҳисобида якунланганган эди.

Айтиш жоизки, ушбу йирик ҳисобларнинг қимор билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Икки ўйин бир вақтда бошланган. Гап шундаки, “Каҳунла Рейнжерс” ҳамда “Галф” юқори дивизион учун курашда тенг очкога эга бўлиб, асосий рақобат тўплар нисбатидаги фарқда эди. 

Goal сайти хабарига қараганда, Сьерра-Леоне футбол ассоциацияси – SLFA икки ўйин натижалари бўйича текширув бошлаган. SLFA расмий баёнотида масала ҳар томонлама ўрганилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши  таъкидланган