Вакилаларимиз ўйинни тўлиқ назорат қилишди. Таъкидланишича,якунда ҳамюртларимиз томонидан Туркманистон аёллар миллий терма жамоаси йирик ҳисобда мағлубиятга учратилди — 6:0.
Голларга муаллифлик қилган қизларимиз билан танишинг:
Голлар: Шаҳризода Зайнитдинова 6', Зарина Маматкаримова 50', 58', Азиза Норбоева 64', Камила Зарипова 79', Солиҳа Ҳусниддинова 90+2'.
Маълумот учун: CAFA Womenʼs Championship-2022 турниридаги илк учрашувда Оʻзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Тожикистон аёллар миллий терма жамоасини ҳам 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.