Жорий йилнинг 27 сентябридан 8 октябрига қадар Қувайтда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон миллий жамоаси “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, кейинги босқичга чиқиш учун Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон жамоаларига қарши кураш олиб боради. 

Ушбу чемпионатга тайёргарликни давом эттираётган миллий жамоамиз кеча Қувайтда чемпионат мезбонларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва 3:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамиз голларини икки футзалчи Ихтиёр Ропиев ва Анасхон Раҳматовлар киритди. Ҳар икки ўйинчи ҳам дублга эришди.