Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган  Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси кеча пойтахтимизда тўпланди. Улар 18 июлга қадар машғулотлар ўтказишади. Йиғин давомида 14, 15 ва 17 июль кунлари Жиззахда Тожикистон термасига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.  

Терма жамоа бош мураббий Баҳодир Aҳмедов мазкур йиғинга қуйидаги  футзалчиларни жалб этди:

Рустам Умаров, Аббос Элмурадов, Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Самариддин Беркинов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Шаҳрам Фахриддинов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Хайрулла Солиҳов, Далер Эшонқулов, Бекали Абдураҳмонов, Қосижон Сафаров, Давлат Ибрагимов, Акбар Усмонов, Музаффар Аҳаджонов, Асилбек Исроилов