Ушбу ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдларига Тожикистон терма жамоаси рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Мазкур ўйинда футзалчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз биринчи турда Туркманистон терма жамоасини 8:0 ҳисобида мағлуб этганди. Тожикистон эса Баҳрайндан 4:3 ҳисобида устун келганди. Айни шу ҳисоб боис футзалчиларимиз гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Тожикистонлик футзалчилар ҳам биз билан бир хил очкога эга, лекин голлар нисбатига кўра улар Ўзбекистондан кейинги ўринни банд этишган.

Гуруҳдаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мазкур учрашув гуруҳ пешқадамини аниқлаштиришда ҳал қилувчи ўйин бўлади. Зеро, ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа очколарини ошириб, гуруҳ якка пешқадамлигини мустаҳкамлайди.