Ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз:

1. Газ ва муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя қилинг;

2. Ностандарт ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланманг;

3. Иситиш печларининг дудбуронларини тўғри ўрнатинг ҳамда созлигига эътибор беринг;

4. Газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печларини дам олиш хоналарига олиб кирманг;

5. Ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ оловдан фойдаланманг;

6. Ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб қўйманг; 

7. Иситиш печларининг дудбўронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махссус ташкилотларга мурожаат қилинг.