140 киши жароҳатланди, яна 18 киши бедарак йўқолди. 40 мингга яқин одам хавфсиз жойга кўчирилди. 31 мингдан ортиқ уй қисман сув остида қолди. Табиий офатдан жабрланганлар озиқ-овқат, дори-дармон ва гигиена воситалари билан таъминланмоқда.
3 июнь куни кўтарилган “Арлен” тропик бўрони сабабли мамлакатда кучли ёмғир ёғди. Ёғингарчилик натижасида бир қанча дарёлар ўзанидан тошиб чиқди, тошқин ва кўчкилар юзага келди, деб хабар беради mir24.tv.