“А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги турни Австралияга қарши ўтказиб, 36:26 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон – Австралия 36:26
Шу тариқа, қизларимиз 5-ўрин учун курашни давом эттирадиган бўлишди. Бу борада уларга дастлаб Қозоғистон термаси рақиблик қилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада кучли бешликдан жой олган жамоалар келаси йил Дания, Норвегия ва Швецияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.