Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,

Фуқаро О.И. “А.” исмли қиз билан гаплашиб юриб, унинг шахсий фото суратларини қўлга киритади. Йигит суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қизни қўрқитиб, эвазига ундан 5 000 АҚШ доллари талаб қилади. Уддабурон йигит келишилган пулнинг 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.