Австриянинг За́льцсбург шаҳрида Ғарб мумтоз мусиқасининг буюк бастакорларидан бири Вольфганг Моцарт таваллудининг 265 йиллиги муносабати билан «Моцарт ҳафталиги» бўлиб ўтди. Фестиваль бадиий раҳбари Роландо Вилясон очилиш маросимида ўз ҳаяжонини шундай ифодалади: «Биз қандай ғайриоддий лаҳзаларни яшаяпмиз. Марҳамат, Моцарт даҳосининг янги асаридан парча. Буни аввал ҳеч қачон ва ҳеч қаерда тингламаганмиз. Бу асарни тинглаш чиндан-да ажойиб. Оҳангда ёш, куч ва ҳиссиётга тўлган йигитни кўриш ва ҳис қилиш имконига эгамиз».

1773 йил бошларига оид Моцарт асари асл нусхаси хусусий коллекционердан сотиб олинган. «Мozаrteum" фонди директори Ольрих Ляйцингер асарнинг мусиқа ёзадиган махсус қоғозга эмас, ноталарни чизадиган оддий қоғоз парчасига ёзилганини таъкидлади.

Моцарт буни 17 ёшида, Италия сафари сўнггида, Залсбургга қайтаркан ёзган.

Парча таниқли корейс виртуози Чо Сон Жин томонидан ижро этилди.

Маълумот ўрнида: Моцарт болалигиноқ мусиқа оламида порлашни бошлаган. Унинг фавқулодда истеъдоди тўққиз ёшида дастлабки концерт ариясида акс этган.

Залсбургда 1756 йили туғилган ва 600дан ортиқ композициялар яратган Моцарт 1791 йили вафот этган.