Бу ҳақда Британия Антарктика хизмати хабар берди.

“Афтидан, инсоният Ғарбий Антарктида муз қатлами эриши устидан назоратни йўқотган. Агар биз уни асл кўринишида сақламоқчи бўлсак, иқлим ўзгаришига қарши курашишни ҳозир эмас, ўнлаб йиллар олдин бошлашимиз керак эди. Бироқ бундан хабардор бўлиш бизга бир неча ўн йиллар давомида денгиз сатҳининг тез кўтарилишига тайёрланиш имконини беради”, — деди Британия Антарктика хизмати тадқиқотчиси Кейтлин Нотен.

Нотен ва унинг ҳамкасблари глобал исишга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар Ғарбий Антарктидани қоплаган муз массалари ҳолатига қандай таъсир қилиши ҳақидаги сценарийларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди. Бу музликлар, айниқса Антарктика ярим оролини қоплаган музликлар глобал иқлим ўзгариши таъсирига чидамсиздир.

Мисол учун, олти йил олдин Ларсен музлигининг сўнгги бўлакларидан бири ажралиб чиқди ва бу Москва вилояти катталигидаги улкан айсбергни юзага келтирди. Бу каби ҳодисалар олимларни Ғарбий Антарктида муз қатламининг яқин вақтларда парчаланиб кетиши билан боғлиқ масалани муҳокама қилишга мажбур қилмоқда, деб хабар беради tass.ru.