Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.Р. тижорат банкидан олинган кредити эвазига гаровга қўйилган “Sinotruk Howo” русумли юк автомашинаси ва тиркамасини фуқаро Т.Қ.га 820 млн сўмга фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, автомашина ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, унинг 420 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.