Aмериканинг Даллас шаҳридаги Heritage Auctions аукционида китоб 471 минг долларга баҳоланди.
Романнинг биринчи нашри 1997 йилда атиги 500 нусхада нашр этилган. 300 та китоб кутубхона ва мактабларга тарқатилган, дўконларда эса атиги 200 таси сотилган.
Aйнан шунинг учун кутубхона муҳри бўлмаган нусхалар коллекционерлар томонидан жуда юқори баҳоланади. Шунингдек, биринчи босма нашр сарлавҳа ва 53-бетдаги хатолар билан ажралиб туради.
Сотилган нусхаси жуда яхши ҳолатда. "Ушбу нусха шундай сеҳрли, ниҳоятда ёрқин ва шундай тоза ҳолатдаки, уни қўлингизда ушлаб туриш ақл бовар қилмайдигандек туюлади", — дейилади унга берилган тавсифда.
Бундан ташқари, китобнинг қоғоз муқовали биринчи нашри ҳам ким ошди савдосида сотилганди. Унинг тиражи 5650 нусхани ташкил этган ва шунинг учун у анча паст баҳоланган. Қуръа 16 минг долларга тушган.
1997 йилдан 2007 йилгача нашр этилган сеҳргар бола ҳақидаги еттита роман Роулингга дунё миқёсида шуҳрат келтирди. 80 дан ортиқ тилда нашр этилган китобнинг умумий тиражи 500 миллион нусхадан ошади. Ушбу асарлар асосида саккизта блокбастер суратга олинган, дея хабар бермоқда ТААС.