Қаттиқ муқовали “Гарри Поттер ва файласуф тоши”ни Блэкпул (Англиядаги шаҳар)да бир оила уй тозалаш пайтида топган. 59 ёшли Карен Рамси ва унинг қизи Шарлотта Antiques Roadshow телевизион дастурини томоша қила туриб, китоб қийматини билишга қарор қилади. Одатда бу телевизион дастурда нодир китоблар бир неча баробар қимматга сотилади.
Улар мутахассис Жим Спенсер билан боғланишган. Мутахассис китобнинг асл нусха эканлигини тасдиқлайди. Маълум бўлишича, 1999 йилда уларга унутилган бу китобни оилавий дўсти совға қилган ва у Bloomsbury нашриёти томонидан чоп этилган биринчи нашрдаги 500 нусхадан бири бўлиб чиқди.
“500 та босма нусхадан 300 таси мактаблар ва кутубхоналарга юборилган ва бу китоб дўконларига берилган 200 нусхадан биттаси эканлигига яхши мисолдир” - дейди эксперт.
Китоб 11-декабр куни Hanson кутубхонасининг онлайн-ким ошди савдосида сотилади, аммо оила уни сотувга қўйиш тўғрисида анча вақтгача қарор қабул қила олмади.
“Онам 2003 йилда Блэкпулга кўчиб ўтганди ва шу вақтгача у бундай қимматбаҳо китобга эга эканлигига ишониш қийин. Аввалига биз сотувда бироз иккиланиб турдик, лекин мен турмушга чиқяпман ва онам айни пайтда ишдан бўшатилган. Биз маълум бир сабабга кўра шундай бўлиши керак экан, деган хулосага келдик ва имкониятдан фойдаландик”, - деди Шарлотта Рамси.