Фестивалда дунёнинг турли давлатларидан ошпазлар, шунингдек, Ўзбекистон, Эрон, Тунис, Қирғизистон, Германия, Хорватия, Сербия, Озарбайжон, Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлардан келган халқаро даражадаги ҳакамлар қатнашди.
Ўзбекистонликларнинг жаҳон мусобақалари ва чемпионатларида фаол иштирок этиши гастрономик туризмни оммалаштириш ва Ўзбекистонга кўплаб хорижий гурманларни жалб этиш ҳамда бу сайёҳлик йўналишидан қўшимча даромад олиш имконини беради.
Ошпазлик чемпионатининг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди:
- Тўлаганова Умринисо – замонавий ошхона – олтин;
- десерт – олтин;
- қора қути – кумуш;
- Абдуқодиров Жавохир - замонавий ошхона – олтин;
- десерт – олтин;
- қора қути – кумуш;
- Ал-Забен Алина - (юниор) балиқ номинациясида - олтин;
- Қудратов Билол - замонавий ошхона - бронза;
- Хамидуллаев Саидаъзамхон гўшт - бронза;
- Оразбаева Сарбиназ - (юниор) балиқ номинациясида - олтин;
- Султанов Даврон - (юниор) балиқ номинациясида - кумуш;
- Усманолиев Абдулазиз – десерт - олтин;
- Фатхулаев Фирдавс – десерт – олтин;
- қора қути – кумуш.
Дунёнинг машҳур ошпазларидан иборат ҳакамлар ҳайъатининг кучли талабларидан иборат номинациялар бўйича ўзбекистонликларнинг қўлга киритган совринлари Ўзбек ошхонасининг юксак ютуқлари, мамлакатимиз ёш авлодининг салоҳияти, Ўзбекистон анъаналарини жаҳон ҳамжамиятига муносиб даражада олиб кираётганлигидан далолатдир, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Маълумот учун, Ўзбекистон Ошпазлар ассоциацияси 2010 йилдан буён жаҳон ошхонасининг пазандалик стандартларини сақлаш ва такомиллаштиришни мақсад қилган мутахассислардан иборат Бутунжаҳон ошпазлар ҳамжамиятининг расмий аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ташкил этилганидан буён барча умумий овқатланиш ташкилотларига кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, умумий овқатланиш пункти фаолиятининг технологик жараёнларини жорий этиш бўйича ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келиняпти.