Tuttosport нашри ҳар йили кўҳна қитъа давлатлари олий дивизионида ўйнайдиган 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчини аниқлаб, унга Golden Boy мукофотини топширади.

Ўтган мавсум ушбу соврин “Барселона” ярим ҳимоячиси Педрига насиб қилган эди. Бу йил ҳам соврин Барселонага кетадиган бўлди. Нашр талқини бўйича ушбу жамоа ярим ҳимоячиси Гави Golden boy-2022 номинацияси ғолиби деб топилди. У ўтган мавсумда “Барса”нинг асосий таркибидаги дебютини ўтказди ва тезда асосий таркибда аъзосига айланди.

Соврин шу йилнинг 7 ноябрь куни  Туринда  топширилади.

Golden Boy соврини 2003 йили Tuttosport газетаси бош муҳаррири томонидан таъсис этилган.