Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ҚБОКБ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ғ.Фозилов Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, миллий қонунчиликни бу борадаги жаҳон андозалари билан уйғунлаштириш, мажбуриятларни самарали бажариш, халқаро институтлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида ҚБОКБ делегациясига маълумот берди.

Х.Шоддер Ўзбекистоннинг фуқаролик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш тажрибасини, жумладан, янги таҳрирда «Фуқаролик тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганини юқори баҳолади. Таъкидланганидек, республиканинг бу борадаги амалий чора-тадбирлари бутун дунёда фуқаролиги бўлмаган шахсларни камайтириш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга узвий мос келади.

Учрашувда Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Х.Шоддер Ўзбекистон томонига БМТ ҚБОКБга Афғонистон учун инсонпарварлик юкларини етказишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Мулоқотда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.