Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва Польша Миллий Ассамблеяси ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу икки давлатнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келади. Ўзаро ташрифлар ташкил этиш, қонун ижодкорлиги, инсон ҳуқуқлари соҳасида тажриба алмашиш орқали ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи тармоқлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Польша муносабатларининг устувор йўналиши бўлган иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш юзасидан фикр алмашилди. Қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, жумладан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган маданият, фан, олий таълим, маърифат ва спорт соҳаларидаги ҳукуматлараро ижро дастурини тўлиқ амалга ошириш зарурлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.