Унда фуқаро Н.М. «М.» фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилгани аниқланди. Н.М. юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги  оқибатида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ манфаатларига 1,7 миллиард сўм зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ноқонуний равишда фойдаланилган табиий газ куз ва қиш мавсумида 200 га яқин хонадонни иситиш, чой ва овқатига етиб ортар экан.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1852-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Моҳигул Назарова,

журналист