Бунда газ газ таъминоти корхоналарининг ҳам алоҳида ўрни бор. Шундан келиб чиқиб, "Ҳудудгаз Сурхондарё" газ таъминоти филиали негизида ташкил этилган лойиҳалаштириш бўлими томонидан ўтган йили ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик субъектлари учун 35 та газлаштириш лойиҳалари амалга оширилди. Ерли хонадонларни газлаштириш бўйича эса 300 та лойиҳа-смета ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
2023 йилнинг айни вақтига қадар эса бўлим томонидан аҳоли хонадонларини газлаштиришга 51 та, улгуржи истеъмолчилар учун 6 та лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди. Шу тариқа вилоятда газ қувурларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, муҳофаза зонасида қурилган обеъктлардан ўтган ер ости газ қувурларини хавфсиз жойга, яъни ер устига кўчириш учун монтаж ишлари ушбу бўлим томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида олиб борилмоқда.
Шунингдек, вилоят ҳудудидаги Давлат дастурига киритилган “Эркин икқисодий зоналар”, "Кичик саноат зоналари", “Ёшлар тадбиркорлик саноат зоналари”, Жарқўрғон туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивларини газлаштириш бўйича ҳам лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.
Ҳозирда бундай ҳужжатларни ишлаб чиқишда табиий газни бошқариш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига мослиги ва энергия тежамкор газ жиҳозларининг ўрнатилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Боиси, бу "зангори" ёқилғини иқтисод қилиш ва ундан хавфсиз фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга. Булардан кўзланган мақсад аниқ: истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва бу борадаги оворагарчиликларга барҳам беришдир.