Бу ҳақда АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб, The Washington Post газетаси маълум қилди.
Нашр таъкидлаганидек, Америка расмийлари Ғазо секторини реконструкция қилиш, иқтисодий ривожлантириш ва ўзгартириш бўйича GREAT Trust (Gaza Reconstitution, Economic Acceleration and Transformation Trust) траст фондини тузиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиққан.
WP маълумотларига кўра, у “анклавни камида 10 йилга Америка протекторатига ўтказишни” назарда тутади.
АҚШ Ғазо секторини тиклаш учун ўз маблағларини сарфлашни режалаштирмаяпти ва камида 100 миллиард доллар сармоя жалб қилишнишига умид қилмоқда, бу эса, инвесторларга тўрт баробар фойда келтириши керак.
Шу билан бирга, газета ёзганидек, режа “Ғазонинг ҳеч бўлмаганда икки миллиондан ортиқ аҳолисини вақтинчалик кўчирилишини” назарда тутади. Тахминларга кўра, ерни қайта тиклаш учун топширишга тайёр бўлган ер эгаларига бошқа жойлардан кўчмас мулк сотиб олиш ёки анклав ҳудудида қурилиши режалаштирилган “ақлли шаҳарлар”дан бирида хонадонга алмаштириш учун фойдаланиши мумкин бўлган “рақамли активлар” таклиф этилади.
Режада, шунингдек, Ғазо секторини тарк этишга мажбур бўлган аҳолига бир марталик 5 минг доллар тўлаб, субсидиялар бериш кўзда тутилган, деб хабар берди inform.kz.