Бу ҳақда ташкилот ўзининг Х саҳифасидаги баёнотида маълум қилинган.
Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти ўз Ватанларига қайтган қочқинлар учун лагерлар “Ғазо секторидаги ҳалокатли гуманитар вазият шароитида фаластинликларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш учун” ўрнатилаётганини таъкидлади.
“Ғазо шимолида биз 1490 та чодир ўрнатдик ва тарқатдик, шаҳар чеккасида эса яна 1600 та вақтинчалик бошпана ўрнатдик”, дейилади баёнотда.
Ташкилот, шунингдек, яқин кунларда анклав жанубида, Рафаҳ шаҳрида қочқинлар лагерлари барпо этилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради report.az.