Бу ҳақда Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали маълум қилди.

Унга кўра, отишма ва портлашлар вақтида камида 52 нафар фаластинлик, жумладан, Ғазо шаҳридаги мактабда 12 нафар, анклавнинг марказий қисмидаги Дайр ал-Балоҳдаги гавжум бозорда 9 нафар одам ҳалок бўлди.

Телеканалнинг қайд этишича, Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагеридаги турар-жой биносига уюштирилган ҳужум туфайли бир неча киши ҳаётдан кўз юмди, яраланганлар ҳам бор.

Шунингдек, ҳарбийлар анклав жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ва қўшни Хон-Юнисда бир нечта биноларни портлатди, деб хабар беради report.az.