Жумладан, “Урганчтрансгаз” УКнинг Қўнғирот магистрал газ қувурлари бошқармаси хизмат кўрсатадиган Бухоро-Урал магистрал газ қувурининг 2-тармоғида 56 километр узунликдаги қисмини қайта қуриш ишлари бошланди, дея хабар беради Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.
Куни-кеча Россиядан диаметри 1020 мм қувурнинг 27 километри 142 та махсус вагонда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани Олтинкўл темир йўл станциясига етиб келди. Станцияда махсус техникалар ёрдамида қувурлар туширилмоқда.
Тез кунларда қолган 29 километр қувурнинг етиб келиши кутилмоқда. Ҳозирда Бухоро-Урал 1-, 2- тармоқ оралиғидаги траншеяларни қазиш, трубаларни монтаж қилиш учун махсус техникалар ёрдамида ер текислаш ишлари олиб борилмоқда. Айни жараёнга 300 дан ортиқ малакали мутахассис ва ишчи ходим ҳамда 30 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинган.
Газтранспорт тизимидаги модернизаци ишлари бошлаб юборилди
“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан жорий йилга белгиланган газтранспорт тизимини реконструкция, модернизация ва қайта қуриш ишлари салмоғи 400 километрдан ортиқ ҳажмда этиб белгиланган.
Тошкентда ўзини «Тумангаз» ходими деб таништирган фирибгар ушланди
- Сунъий интеллект экотизимида табиий юксалиш
- Она тилига муносабат ҳар бир инсоннинг ватаний иши
- Наманганда яширин омбордан 23 мингдан зиёд дори воситаси топилди
- Ўмон Султони Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказди
- Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирландилар
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди
- Меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди