Тадқиқот шуни кўрсатдики, бу экин Қизил сайёра тупроғида униб-ўсиб кетиш учун энг мос келади.

Марс тупроғида перхлорат тузлари борлиги маълум. Ушбу моддалар инсон саломатлиги учун хавфли ва ўсимликлар учун заҳарлидир.

Янги тадқиқот муаллифлари Мохаве чўлидаги базальтга бой тупроқ асосида Марс тупроғини қайтадан яратишди. Унда гуручнинг учта нави етиштирилди: бири ёввойи ва иккитаси генетик жиҳатдан таҳрирланган. Сунъий мутациялар ўсимликларга қурғоқчилик, шакар етишмаслиги ва шўрланишдан келиб чиқадиган стрессни яхшироқ енгишга ёрдам берди.

Тажрибалар шуни кўрсатдики, шоли Марс тупроғида униб чиқиши мумкин, лекин ер тупроғига қараганда анча ёмон ўсади. Ўзгартирилган ўсимликлар ҳар бир килограмм учун 1 грамм перхлорат тузи миқдорида илдиз отди. Аммо туз миқдори 3 грамм ва ундан юқори бўлганда, битта ҳам ўсимлик яшаб қололмади.

Олимлар гуручнинг юқори туз консентрациясига чидамли бошқа навлари билан тажрибани давом эттиришни режалаштирмоқда. Улар, шунингдек, ўсимликларни ҳаво ўтказмайдиган камераларга жойлаштириш ниятида, бу ерда Марс муҳити, жумладан, ҳарорат тўлиқ қайта тикланади, деб хабар беради mir24.tv.