Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб қочилган транспорт воситаси мажбурий тартибда тўхтатилган. Шунга қарамасдан автомашинани олиб қочган шахс ИИО ФМБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, автомашина эшикларини очмасдан ундан тушишдан бош тортган.

Шунда ИИО ФМБ ходимлари томонидан эшикни очиш ва гумондор шахсни ушлаш мақсадида охирги зарурият сифатида автомашина эшиги ойнаси синдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумондор шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.