Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилувчи Германия визасиз Шенген зонасининг яхлитлигини ҳимоя қилиш орқали аввалги сценарийни такрорламоқчи эмас. Айни пайтда, баъзи мамлакатлар яна чегараларни ёпиш жараёнини бошлади.
Венгрия сешанба кунидан бошлаб барча чет эл фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади. Дания бошқа давлатлардан сайёҳларнинг киришини апрель ойиданоқ чеклай бошлаганди. Финляндияда мамлакатга кириш назорати қайта тикланди. Бу рўйхатга Испания ва Францийа ҳам киритилди.
Мажбурий карантин ва синовлар ҳақида гап кетганда кўпгина мамлакатлар бу борадаги ишлар Европа Иттифоқи томонидан мувофиқлаштирилмаслиги туфайли ташвишланмоқда. Европа Иттифоқига аъзо ҳар бир мамлакат қарорни ўзи қабул қилади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Германиянинг чегараларни очиш билан шуғулланишга уриниши масаланинг муҳимлигидан далолат беради.
«Аъзо давлатлар бор, улар бошқа мамлакатда кўчиб ўтиш ва яшаш ҳуқуқига эга бўлган Европа Иттифоқи фуқаролари ва уларнинг оилаларини камситмаслик мажбуриятини эътиборсиз қолдиради. Ёки улар Европа Иттифоқи доирасида ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи мамлакат фуқароларининг ҳуқуқини чеклайди. Шенген чегаралар кодекси жуда аниқ қоидаларга эга. Ҳукуматлар бундай қарорлар сабабга мутаносиб бўлган тақдирдагина назоратни амалга ошириши мумкин», — деди Европа сиёсатини ўрганиш маркази мутахассиси Сержио Каррера.
Кўпгина депутатлар ушбу фикрга қўшилади.
«Бу ҳар бир Европа фуқароси учун, у қаерлик бўлишидан қатъий назар, жуда муҳимдир. У саёҳат қилишни, бизнес билан шуғулланишни, билим олишни истайди ва биз ушбу ҳуқуқларни таъминлашимиз керак», — деди депутат Эва Майдел.