Бугун Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳамда Германия федерал нотариуслар палатаси томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

Меморандумни имзолашдан асосий мақсад - Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси ўртасида нотариат соҳасида ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш,  лотин нотариати тизимининг ривожлантириш ҳамда нотариуслар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати янада ошириш ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Германия нотариал палаталари келгусида нотариат соҳасига ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва нотариусларни IT йўналишидаги куникмаларини такомиллаштириш, шунингдек, соҳага оид қонун ҳужжатлари билан ўзаро алмашишни йўлга қўйишга келиб олишди.

Меморандум доирасида ўзаро тажриба алмашиш, турли мавзуларда семинар ва конференциялар ўтказиш режалаштирилди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

Германия федерал нотариуслар палатаси Халқаро ишлар бўйича бош вакили, суд маслаҳатчиси Ричард Бок ўз сўзида қисқа вақт ичида Ўзбекистон Нотариал палатаси Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлганидан хурсандлигини ва Ўзбекистон Нотариал палатаси халқаро нотариат соҳасининг тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишига ишонч билдиришини таъкидлади.

Меморандумни имзолаш тадбирида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Алис Волькен хоним иштирок этди.