Бугунги кунда паррандачилик ва чорвачилик хўжаликларида бойитилган озуқалардан фойдаланиш маҳсулдорликни оширишда муҳим саналади. Шу боис, юртимизнинг қишлоқ хўжалиги корхоналарида арзон ва сифатли бойитилган таркибга эга озуқа маҳсулотларига бўлган талаб ҳамиша юқори саналади.
Айни пайтда Навоий вилоятида янги маҳсулот турини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида “Кармана голден эгс” корхонаси Германиянинг шу йўналишда иш олиб борадиган йирик компанияси билан музокаралар олиб бормоқда. Келусида МЧЖ негизида вилоятимизда бойитилган чорва озуқаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.