Шифокорларнинг таъкидлашича, у қоннинг кислород билан тўйингани даражасини кўрсатиб берувчи ускуна бўлиб, пандемия шароитида касалликка қарши курашда бемор саломатлигини назорат қилиш имконини беради.

— Соҳа мутаxассисларининг сўзларига қараганда, агар бу кўрсатгич паст бўлса, беморга дарҳол кислород таъминотини йўлга қўйиш талаб этилади, – дейди «KNAUF» компаниясининг Ўзбекистондаги корxонаси раҳбари Дмитрий Дерипалко. — Бинобарин, коронавирус ва пневмонияга қарши курашда бу ускунанинг аҳамияти катта. Шу боис пульсоксиметрлар xарид қилиш ва уларни шифоxоналарга топширишга қарор қилдик.

Ушбу акция «Эзгу амал» фондининг «STOP COVID-19» лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Бундан ташқари, «KNAUF» компанияси мазкур фонд орқали Буxородаги учта шифоxонага яна 30 та пульсоксиметр ва 30 та кислород концентратори ажратди, деб хабар беради «Дунё» АА.