Номзодлар 39 ёшдан ошмаган бўлиши ва даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши ҳам талаб этилади.

Шунингдек, беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши (2 босқичли танловлардан мувафаққиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади)  ва Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши керак

Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

— Тошкент шаҳрида бепул турар жой;

— ўқув хонаси;

— ойлик стипендия.

Шунингдек, "Globogate Recruiting GmbH" қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

— немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

— тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

 — ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

 — ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

Батафсил маълумотларни 71-202-33-55 (ички рақамлар 88) ёки 1282 қисқа рақами ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расимй телеграмм каналидан олишингиз мумкин.