Европол, АҚШ, Германия ва Украина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган махсус операция давомида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келаётган кибертовламачилар гуруҳининг 11 нафар аъзоси қўлга олинган.

Кибертовламачилар гуруҳи биргина 2019 йил май ойидан 2021 йил март ойига қадар АҚШдаги жабрланувчилар ҳисобига 40 миллион евро миқдорида пулларни ўзлаштирганлар.

Германияда 37 та ва дунё миқёсида 601 та йирик компания ва ташкилотлар ушбу кибертовламачилардан зарар кўрганлиги маълум бўлган. Гуруҳнинг яна 2 нафар аъзоси озодликда қолганлигини бунга сабаб улар Россия Федерацияси фуқароси эканлиги ва Европол томонидан Россия ҳудудида қўлга олиш ишларини олиб боролмаслиги маълум қилинган.

Кибертовламачилар асосан йирик компаниялар ва корпорацияларни нишонга олган.