Элементар таълим: мактаб таълимининг 1-босқичига тегишли бўлиб, мактабгача муассасалар киради. Булар асосан болалар боғчалари, тайёрлов синфлари ва кириш гуруҳлари бўлиб, болалар ота-оналар хоҳишига кўра 3 йил давомида ихтиёрий қатнайдилар.
Таълимнинг биринчи босқичи (Primastufe). Яъни, бошланғич таълим. Бунга болалар 6 ёшдан қатнай бошлайди. Ўқиш муддати 4 йил, Берлин ва Бранденбургда 6 йил.
Бу босқичдаги таълимнинг мақсади – болаларга таълимнинг иккинчи босқичидаги у ёки бу мактабда таълимни давом эттиришга имкон берувчи асосий билимларни беришдан иборат.
Таълимнинг иккинчи босқичи (Sekundastufe I) “йўналишли босқич”дир. Бунда болаларни уларнинг иқтидорига кўра ўқув муассасаларининг керакли турига йўналтирилади: асосий мактаблар, реал мактаблар, гимназиялар, комплекс мактаблар.
Ўқувчилар таълим ҳақидаги аттестатни реал ва асосий мактабларни битиргачгина оладилар.
Таълимнинг иккинчи босқичи (Sekundastufe II)га гимназиянинг юқори синфлари, шунингдек касбий таълим ва муассасаларда касбий таълим киради. Муассасаларда касбий таълим “дуал тизим” деб ҳам аталади. Унда таълим ва ишлаб чиқаришда амалиёт 2 йил давомида олиб борилади, бу ўқишни тугатиш ўрта таълимни тугатиш билан тенг бўлиб, якунида фақат касбий соҳада ўқишни давом эттириш мумкин.
Гимназияда 3 йил ўқиб, ўқувчилар умумий шаҳодатнома “етуклик аттестати” – абитур оладилар, бу уларга истаган олий ўқув юртига киришга имкон беради.
Таълимнинг учинчи босқичи олий маълумот ҳақида диплом берувчи олий ўқув юртлари ва малака ошириш ўқув муассасалари.
Германияда мактаб таълими мажбурий ва бепул. Фуқаролар 6 ёшдан 18 ёшгача мажбурий тартибда таълим олиши назорат қилинади.
Мактаб таълим тизими куйидаги босқичларга бўлинади:
• бошланғич (primarstufe),
• ўрта (sekundarstufe I)
• юқори (sekundarstufeII)
Мактабгача таълим тизими (elementarbereich) 3 ёшдан олти ёшгача бўлган болаларда ўз фикрини ифодалаш, тенгдошлари ва катталар билан мулоқот қилиш қобилиятини шакллантириб, бошланғич таълимга тайёрлайди. Шу боис ҳам олмонлар боғчаларни "тафаккур устахонаси” деб аташади.
Бошланғич таълимда дастлабки 2 йил мобайнида ўқувчилар баҳоланмайди. Ўқитувчилар баҳо ўрнига боланинг индивидуал ривожланиш ҳолати хусусида ҳисобот тайёрлайди ва ўзлаштириш тавсифномаси берилади.