Кельн шаҳри полицияси маълумотига кўра, тахминан 350 йил олдин яратилган иккита расм Германиянинг 64 ёшли фуқароси томонидан чиқинди қутисидан топилган.

Фуқаро арт-буюмларни топиб олганидан сўнг, уларни қадоқлаб, полицияга топширади. Полиция бу суратлар қандай қилиб ташландиқ ҳолга келганини аниқлашга уринмоқда.

“Мутахассиснинг дастлабки тахминларига кўра, иккала сурат ҳам асл нусха бўлиши мумкин”, — дейилади полиция хабарида.

Тахминларга кўра, “Бола портрети” деб номланган битта расм Рембрандтнинг шогирди, 1627-1678 йилларда яшаган голландиялик рассом Самюэла ван Хогстратен қаламига тегишли бўлиши мумкин. Иккинчи “Кулиб турган одам автопортрети” эса эҳтимол XVII - асрда венециялик рассом Пьетро Беллотти томонидан чизилган.

Авваллари Германияда тез-тез йўқолган нодир санъат асарлари топиларди. Мамлакат ғарбидаги Дюссельдорф аэропортида ахлат қутисидан топилган бу асарлар ҳам ноёб санъат дурдоналари бўлиб, қиймати 280 минг еврони ташкил этади.