Роберт Кох институти маълумотларига кўра, бу апрел ойи бошидан бери энг юқори кўрсаткич. Шунингдек, бир кунда 16 киши инфекция туфайли вафот этгани қайд этилган.

Германияда COVID-19 билан касалланганларнинг сони июль ойидан бошлаб сезиларли даражада ошди. Бу эса  мамлакатда ҳафтасига 1 миллионга яқин синовлар ўтказилиши билан боғлиқ.

Бундан буён Германия аҳолиси дўконлар, транспорт ва жамоат муассасаларида ниқоб тақиши шарт. Йил охиригача барча оммавий тадбирлар бекор қилинди. Бундан ташқари, бир кун олдин расмийлар, хавфли ҳудудлардан келган фуқароларга мамлакат ҳудуди бўйлаб саёҳат қилишда чекловлар жорий этишга қарор қилди.

Энди ноқулай эпидемиологик вазиятдаги ҳудудлардан келган фуқаролар Германия Федератив Республикасидаги меҳмонхоналарда тура олмайди. Фақат тўртта федерал штат янги чекловларга ҳали қўшилмаган.