Қўрғонтепа туман ҳокими топшириқларига асосан ҳокимлик масъули ва тумандаги 5-мактабнинг немис тили ўқитувчиси ҳорижлик мутахассисни қарши олиш учун Андижон аэропортига келдилар.
Туман раҳбари Элёрбек Набижонов томонидан йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалардан бири, Қўрғонтепа туманидаги таълим соҳасини халқаро тажрибалар асосида ривожлантириш мақсадида ҳориждан малакали педагоглар ва мутахассислар таклиф этиш эди.
Унга кўра, Германиядан 5 нафар ўқитувчилар ташриф буюриб, улар тумандаги 11 та умумтаълим мактабидан 50 нафар ўқитувчилар малакасини оширишга жалб этилади, деб хабар бермоқда Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати.