“Голограктор” номини олган уч ўриндиқли електромобилни ҳайдовчи салонда ёки масофадан туриб 5Г ва сунъий йўлдош интернет орқали бошқариши мумкин.
Уни яратишда муҳандислар кейинги авлод Труе AР голограмма дисплейларидан фойдаланганлар. Бу контент яратиш, рангларнинг тўйинганлигини назорат қилиш ва дисплейда виртуал обйектларни кўчириш имконини берувчи технология саналади.
WayRay компанияси 2012 йилда ташкил этилган ва шу вақт ичида Порсче, Ҳюндаи, Aлибаба, Россия-Япония инвестиция фонди ва Саудия Aрабистони, Қувайт, БAA ва Баҳрайннинг бир қанча хусусий фондларидан 108 миллион доллар сармоя жалб етишга муваффақ бўлди. Ҳозирда WайРай компаниясида 250 нафар ходим ишлайди. Бош қароргоҳи Сюрихда жойлашган ва Россия, Хитой ва AҚШда ваколатхоналарига эга.