Айтиш керакки, мазкур корхонада умумий қиймати 19,3 миллион АҚШ долларилик лойиҳа амалга оширилган. Пировардида 429 киши бандлиги таъминланди.
— Корхонамиз Швейцария ва Германиядан келтирилган энг замонавий йигирув ва тўқув дастгоҳлари билан жиҳозланган, — дейди ушбу МЧЖ раҳбари Нодир Умаров. — Айни пайтда ишлаб чиқариш жараёни тўрт босқичда ташкил этилган. Яъни калава ип ва мато тайёрлаш, газламага гул босиш ва трикотаж маҳсулотлари тикиш йўлга қўйилган. Кунига 29 тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаяпмиз. Маҳсулотимизнинг асосий қисмини Европа давлатларига экспорт қиляпмиз. Шу йилнинг ўтган даврида 20 миллионлик товарларимизни хорижлик ҳамкорларимизга етказиб бердик.
Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган "Навоий смарт пласт" корхонасида ҳам бўлди. Айни пайтда 40 киши ишлаётган мазкур тадбиркорлик тузилмасида пластмассадан 100 турдаги уй-рўзғор ва хўжалик моллари ишлаб чиқарилмоқда. Шу йилнинг ўтган даврида бу ерда 15 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди.