Иммун Т-лимфоцитлар – бу патогенларни танийдиган ва йўқ қиладиган оқ қон ҳужайралари. Аммо саратон ҳолатида Т-ҳужайралари саратон ҳужайраларини аниқлай олмайди. Иммунотерапия бу муаммони бартараф этиш ва иммунитет тизимини ўсимта ҳужайраларига ҳужум қилишга мажбур қилиш имконини берди. Бу усул Т-ҳужайраларига саратон ҳужайралари юзасидаги махсус маркерларни ўзига хос белгиларни таниб олиш ва йўқ қилишга ёрдам беради. Бироқ ҳозирги вақтда иммунотерапия саратон касаллигининг 30-40 фоизини самарали даволаши мумкин, чунки Т-лимфоцитлар етарли даражада фаол эмас.

Янги тадқиқотда муаллифлар қон босимига таъсир қилувчи дорилар – агонистлар α2-адренергик рецепторлар (a2AR) таркибидаги молекулалар макрофагларга таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди, улар патогенлар қолдиқларини, шу жумладан саратон ҳужайраларини, микробларни ва бошқа зарарли моддаларни ютади ва чиқаради.

a2AR агонистлари Т-лимфоцитларни фаоллаштириш орқали саратон ҳужайраларини аниқлашда самарали эканлигини кўрсатди. Энг кўп таъсир стандарт иммунотерапияга чидамли бўлган саратон турларида кузатилди, деб хабар беради lenta.ru.