Бирламчи гипотиреоз қалқонсимон без тўқималарига зарар етиши оқибатида келиб чиқади. Шунингдек, қалқонсимон без ёки унинг катта қисмини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш, безнинг туғма йўқлиги ҳам касаллик сабаби бўлиши мумкин.

Усул тиббиёт, эндокринология, неврология соҳасида фойдаланишга мўлжалланилган.

Янги усул гипотериозда неврологик бузилишларни прогнозлаш ва эрта аниқлаш орқали венадаги қонда биомаркерлар мавжудлигига текширишларни ичига олади.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро муаллифи Раҳимбердиев Шоҳруҳбекга ФАП 01591 рақамли патент берилди.